пятница, 24 июля 2015 г.

Бахтнинг ранги...

         Бахтсизликнинг ранги қора эмиш. Туннинг қоралиги айби эмас, юлдузларнинг жилоси учун яратилган мўъжиза асли. Кўзларимизнинг қорачиғи қародир, аммо дунёни бор камалак рангида кўра олади. Балки, биз адашгандирмиз, бахтсизликнинг рангини қора деб… Унда бахтнинг ранги қандай!?
                             

         Юрагимиз тубига чўмган ўйлар ранги қандай? Киприкларимиз соясидан сизга тикилган кўзларимизчи?.. Билмадим, бахтнинг ранги қандай? Эҳтимол гумон, аниқлик ишонч. Бу дунёда эзгулик борлигига бўлган ишончимиз эътиқод билан мустаҳкамланади. Эътиқод инсонларнинг маънавий қиёфасини белгилайди. Ва эътиқодимиз эркин, юрагимизга боғлиқ, ҳаётимиз учун асос бўлган ҳаётий қарашларимиз бизнинг ҳар олган нафасимизга ҳамроҳ. Маънавий ҳаётимизни эзгуликка лим этар диний бағрикенглик турфа элат ва турли дин вакилларини бир манзилда аҳил яшашига асос.
Тинчлигингга кўз тегмасин
            Меҳри лим халқимиз Кимга бўлмасин фақат эзгулик тилайди. Доимо, ҳамиша, ҳар он. Улар кичик ютуқдан ҳам осмон қадар шодланади, зарра озордан тоғ каби чўкади. Шунинг учундир эҳтимол фарзанд учун яшайди, болам дея куйинади. Аммо боласининг онгига турли қарашларни сингдиришга ҳаракат қилаётган хавф теграсида мужассамлигини гоҳ сезади, гоҳи эса йўқ. Тиш қайраб турган зулумот вакиллари эзгулик тарафдори динни ниқоб қилади, бу эса дилида отаси эътиқодига, онаси дуогўйлигига ҳавасда униб келаётганҳали динни тўла англамаган ёшни заҳарлаши мумкин. Эҳтимол аниқ.

                                    
 Динни, ҳатто бахтнинг рангини-да ниқоб қилиб, тинч ҳаётимиз, осуда тунларимизга даҳл қилаётган инсон деган номга номуносиблар, гуноҳин елкалаб, ёш онгни заҳарлаб, ҳаётини тубсиз жарлик томон ирғитмоқда… Жим қараб бўлмайди. Юрак типирчилар бу хавф жимгина оҳиста ишончимиз томон одимлар онда, эътиқодимизга раҳна солиб, ўзи томон оғдирмоқ истаган лаҳза. Ким жим тура олар тинчлигига, ўз фарзанди бахтига хатар солаётган шу иллатлар қаршисида. Ким?! Айтинг, ўша он бахтнинг ранги тугул унинг митти заррасини ҳам ҳис эта олмаймизку?! Нима қилиш керак?.. Бу савол ҳар он фақат ўзимизга айтилмоғи жоиз, зеро, ҳар биримиз ўзлигимизда бу саволларга жавоб топар эканмиз, муаммолар ҳам ўз ечимига етиша олади.

Парвозинг юксак бўлаверсин!!!

Ўзбек фарзанди Санъат Шарипов Жанубий қитъа - Антарктидада

                                                 Бу заминда ҳар куни байрам, ҳар лаҳзада бунёдкорлик
Огоҳ бўлайлик, қалбимизда асрайлик ВАТАНИМИЗНИ!

         Бахтнинг ранги қора, бахтсизликнимас. Ахир, оқ сочларга етиш аввали қаро сочлар ҳамроҳимиз, ойдин кунларимиз давоми қоронғу тунлар ва албат тонгимизга элтгучи ором олинган фурсат ҳам қаро! Эҳтимол, мен адашдим, эҳтимол мен танлаган ранг янглиш, бироқ бахтнинг ранги турфа, у ҳеч қачон бир хил бўлмаган. Бугун қора рангда тасаввур этганимиз бахт эрта учун алвондир, балки....

1 комментарий: