воскресенье, 26 июля 2015 г.

ТИШНИ ЁРОЛМАС ГАПЛАР



Баъзи гаплар бўларканки, тиш ёриб айтиб бўлмасмиш. Шунчалик сирли гап, айнан сирлар нима учун керак экан, деб ўйга толаман. Баъзида яқинингни аяб айтмайсан, баъзида ўзингни аяйсан. Айтолмайсан. Шу гаплардир, эҳтимол, тиш ёриб айтилмас гаплар.

Мени Худойим шунчалик омадли қилиб яратганки, қайга қадам қймай, албатта, тезда тилга тушаман, тезда ёддан ўчаман ҳам (эстрадамизнинг баъзи вакиллари сингари). Ҳуда-беҳудага вайсайдиган тилим билан чакиллатиб заҳар сочаман – эътиборнинг бори менга қадалади. Ўзини маъқуллайдиган телба ҳақида эшитган бўлсангиз, ўша менман, кўрдингизми, ҳаттоки Сиз ҳам мени танирканмиз.
Мен тирноқларимга кўп эътибор қаратаман – кир бўлибдими-йўқми?! Аслида, оғизга эътибор қаратиш керак, энг кўп вирус ва бактерияларга бой аъзо шу оғиз бўшлиғи. Кирланиш хусусияти хусусида гап талашиш ниятим-ку йўқку-я, лекин телевидениенинг қай бирини ихтиёр этманг, оғиздан оғизга ўтиб мақталаётганларнинг гувоҳи бўласиз. Хонандалар орасида энг кўп мақтовлар Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитовага бориб тегади. Ток шоуларнинг эътибори эстрадага қаратилса, тамом, ўрнак қилинган инсонлар ҳам айнан шулар. 
menimcha bularni ham maqtaguligi yo'q
Мен ўзбек эстрадасини эшитмайман, бироқ уни кузатиш жуда ёқади. Анча диди, савияси паст деб бонг урилаётган ўзбек тингловчилари “Болалар” гуруҳи кўча гапларини эстрадага олиб кирганини, оддийлик билан анъанавийликни бузгани уларга ёқишига сабаб бўлгани аниқ. Улар янгиликни жуда тез илғайди. Илк  “Сетора”  гуруҳи билан кейинги янгича гуруҳларнинг фарқини англайди.

Нега ёш тингловчилар тилига “Уммон”, “Манго”, “Беном” гуруҳлари тез тушди. Нега Шоҳруҳ, Жасур Умиров, Муниса Ризаева тез эътибор қозонди. Сабаби оддий. Улар янгилик билан кириб келди эстрадамизга.
Бугун “Уммон”дошлар оиласига мансуб гуруҳлар, “Манго”ча услуб, Жасурнинг енгиллиги, Мунисанинг экспериментлари такрор бўлаётган хонандалар кам эмас, сероб. Уларнинг тегирмонига сув қуяётганлар ҳам ўзимиз. Танқид қилганимиз билан эл шуни истаб турса, келажак меваси нақадар тахир бўлишини билмаймиз чоғи.

Агар ўша алақанавериб-алқанавериб халқ артисти бўлиб қолганлар ҳам услуб ўзгартирмаганда, ўз йўлини топмаганида бу натижаларга яқин йўламасди ҳам. Борингки, 2000 йилда эстрадамиз юлдузлари икки минг нафар бўлгандир, ҳозир эса гаплашган ҳар 5-6 кишингиздан биттаси хонанда. Шунча кўп  хонанадаларни ҳам эътиборга тушиши ҳақда ўйлаб кўрсак, тушуниш мумкин буни. Шунча кишининг ичидан ўзи матн (шеър эмас, матн) ёзиб, куйини ҳам эпақага келтириб, ўзи куйлаганига яраша яна ўзи эшитиб қолиши ачинарли-да. 
Тушунинг. Шу ўринда Россия Федерациясида (бизда ҳам учқунлари сезила бошланган эди) реалити шоулар ташкил этиладики, истеъдодлилар ичидан сараланиб, шакллантирилиб, услуб топиши учун шароит яратиб, танлов сифатида энг сўнгги қолган иштирокчи, жамоаларга продюсерлик қилина бошлайди. Бу нафақат эстрада шаклланишига хизмат қилади, балки улар шу шоу давомида чинакам мухлис топиб улгуради. Улар билан босқичлар орасида нафас олишади, ҳаяжонга берилади, юраклари дукиллаб, йиғлаши, қўшилиб шодланиши мумкин. Мана фойдаси. Бугун битта қўшиқ куйлаб, эртага йўқ юўлиб қолаётганлар қанча эканини биласиз.
gap baribir ta'sir qilmaydi

Эркатошми, Маша, Жумагулми – қайси қўшиғи бўлмасин машҳур (хит) бўлган тароналар. Пистани қандай чақишни ўргатгани катталарга ёқмагани билан ёшларда ҳам шундай бўлди деб бўлмайди. Улар қўшилиб куйлашади буни.
Ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонованинг қўшиқлари матнини шеър деб бўладими?! Кечирасиз, савияси ҳақда бирор нарса деёлмайманку-я, менимча, Белинский истаган шеър бундай бўлмаслиги аниқ. Балиқ бошидан...

Мен “Эстрадамизнинг эси кирар-да” сарлавҳали мақола ёзганимда, ғализлик хусусда бироз тўхталиб ўтгандим. Бугун эса доимги ўқ тутганимизда нишонимиз бўлган хонандалар ҳақда озроқ фикримни айтдим, холос. Уларни оқламоқчи эмасман, лекин уларнинг айби йўқ. Айб – оташнафас, хуштор “шоир”да, тингловчи – бизда...

Калтакнинг икки учи бор, бир томони  шу хонандаларга тегган заҳоти, иккинчи учи миямизни чайқатиб қўяди. Шу сабаб ҳам бу гапларимиз келгусида тиш ёриб айтиб бўлмайдиган гапларга айланиб қолади, деб қўрқаман. Ҳечқурса, гапиравериб – гапиравериб, оғиз чарчатгач...

Комментариев нет:

Отправить комментарий