воскресенье, 26 июля 2015 г.

ҚЎЛ ҚОВУШТИРСАМ, СУЯК ЗИРҚИРАР


Глобаллашув замони ўз луғатига эга. Бугун одамлар янги терминлар яратибгина қолмай, ўша атамалар билан гоҳи қўрқувга, даҳшатга, гоҳи эса ҳайратга сабаб бўлмоқда. Истеъдодли бир таниш йигитнинг ижтимоий тармоқдаги профилида ўшандай атамалардан бири келтирилган экан.
  Қизиққонлигим устун келиб, дарҳол дўстларини, гуруҳларини, суратларини кўздан кечирдим (дилим менинг адашишимни истарди, тилим “адашган бўлай-да” “тарона”сини такрорларди). Ва, “текширувларим” бесамар кетмади. Унинг “номдош”, “касбдош”лари бор экан. Кулиб қарашлари, қучоқлашиб кўришишларини эсладим-у, бошқача бўлиб кетдим. Наҳотки... Бўлиши мумкинмас.
Сурхондарёнинг ёш қаламкаши, истеъдодли шоир дўстим айтганидек, “Истеъдоднинг ҳар кимга ҳам берилавериши аянчли” бўларкан. Бирдан санъатсевар, чолғу асбобларини қойилмақом қилиб ижро этадиган бу йигитдан хафсалам пир бўлди... Сўз деёлмай қолдим. Муз ургандек, дейишади-ку! Бироқ, энди нега деган савол тинчлик бермай қўйганди. Мен республикамиздаги шу мақомни ўзларига муносиб кўрган анчагина йигитларнинг профилларида меҳмон бўлдим. Эринмай уларнинг статусларини ўқиб чиқдим. Даҳшат.

turqi qursin

Кимдир “эрлик”, кимдир “хотинлик” даъвоси билан ўзларини реклама қиларди. Яна кимдир эса иккисига ҳам “жавоб берувчи” дея баҳоларди ўзини. Улар  аъзо бўладиган гуруҳлар ҳам рангоранг. “Ибратли ҳикоялар”дан тортиб текин маслаҳатлар (айнан шу мавзуда) гача бор. Энди ўйлаб кўринг бу йўлдагиларнинг “Ибратли” ҳикоялари қандай бўлишини... Йигитлар очиқча бир-бирини сийлаётган суҳбатлар, танишув чатлари, ҳатто “кун рақами”, “бирмарталик” ҳамда “доимий” шериклар учун ҳам бу гуруҳларда жой бор. Талаблари ҳам турлича: Кимдир массаж таклиф қилади, яна кимдир буткул тун бўйи роҳат улашувни ният қилган. Яна бири бу йўлда энди пайдо бўлгани баҳонаси билан меҳрибон “ёр” сўрайди. Кимгадир чиройи, кимгадир таранг мускуллари, кимгадир спорт билан шуғулланиши, кимгадир ҳомийлик қилиши, кимгадир машинаси, кимгадир ҳозироқ жой топа олиши, ҳатто баъзиларига уят бўлса-да, уят жойнинг шакл-шамойили, узун-калта, йўғон-қисқалиги қизиқ ва муҳим.
Бир замонлар қизларни “асалим, жоним” деб эркалаган йигитлар бугун ўз жинсдошларини бундан-да эҳтиросли эркалашлар билан сийламоқда. Эҳ, кунинг қурсин (туғилганингда ҳамширалар қўлидан тушириб юборса ёки онанг уйқусида ағанаб, мажақлаб қўйса бўлмасмиди сен ноодамни. ХАЙФ)...
* * *
АЛПОМИШ дунёга келгандаги қувонч, МУҚАННАнинг ғурури, СПИТАМЕНнинг шижоати бугун нечоғлик унут, нечоғлик ёдда. Бу мардона элнинг эрлари аёллари, болаларини кўз қорачиғидек асрайди, бу элнинг баҳодирлари ёвнинг чексиз лашкарини енгганда ҳам “мен” демаган. Бу юртнинг тупроғига, аждодларига муносиб бўлмоқ учун қалқон кўксин тоғдай тутиб яшаган. Бу эрлар ўз жасорати билан дунёни лол этган, ҳайрон этган. Ватан учун ёниб яшамаган инсон бу юрт фуқароси эмас, у ўзбек, ўзбекистонлик эмас.
* * *
Юзлаб, эҳтимол минглаб гуруҳлар айнан шу “йигитлар” учун ихтисослашган. Уларда камида 100-150 киши аъзо эканлигини ҳисобга олсак, афсуски, юзта гуруҳда ўн беш минг аъзо бор. Камида шунча... Камида 15 000 нафар эр киши ўзлигини йўқотган, йўқотмоқда. Статус (Қайд) лар бирида: “Москванинг тунги клуб ва метроларида ўз танини сотувга қўйган Ўрта Осиё йигитлари” ҳақида ўқиб, тамом бўлдим. Даҳшат. Ахмоқликнинг чек-чегараси йўқ. Бир тирриқининг ортидан бари... Шармисорлик...
shunday noodamlarning suratini qo'yay dedim-u, chiday olmadim
                         
Пул учун, пул учун, агар шу пулдан бир қисмини уйга – Ўрта Осиёга юборса, ўйланг, қанча одам ўша дўзахий(мен улар учун нима жазо беришини билмадим Аллоҳнинг. Менимча, улар дўзахий. Агар адашган бўлсам, Аллоҳ кечирсин)нинг ҳаром пулидан фойдаланади... Қандай аянч?!
* * *
Улар мароқ билан ўқийдиган гуруҳлардаги “ҳаётий” ҳикояларни профессионал драматурглар, киносценаристлар ёзса керак, деган хаёлга борасан киши. Имло хатоларисиз ёзиладиган ҳикоялар одамда янада “қизиқиш” уйғотади. “Ошиқлар”нинг учрашуви, зиддияти, висоли ва фироқи ҳам мужассам бунда. Очиқча ва беҳаёларча бор тафсилоти батафсил ёзиладиган уятсиз саҳналари нақадар жирканч, нақадар аянчли. Бу ХХI аср “дурдона”ларига изоҳ қолдирганлар ҳам таъсирчан. “Йиғлаб юборгани”дан бошлаб буларга шубҳа билан қарайдиганлардан иборат кенг аудиторияси бор бу (бе) адабиётнинг...
* * *
Лоқайдлик – энг ёмон иллат, деб биламан. Фикрсизликдан, айнан шу каби муаммоларга жим қараб турадиганлардан кўнглим анча совиган. Менингча, бу гуруҳлар, профилларни йўқотиш учун ижтимоий тармоқ сайтлари маъмуриятига мурожаат этиш бефойда. Улар бошқа номда ва яна жуда тез танишиб, топишиб оладилар.
Демократия дея жар солиб бу бузуқликни қўллаб-қувватлаётган давлатлар, унга қарши турган мамлакатлар ҳануз турфа фикрларда. Маънавияти таназзулга учраган, келажаги йўқ мамлакатлар ва ахлоқан қосир, ақлан ноқисларнинг тақдири Лут қавми сингари бўладими ёки Аллоҳ таоло ўзга жазо раво кўрадими,  билмадим-у, аммо уларниг ҳеч бири бежазо волмаслиги аниқ. Ё бу дунёда, ё у дунёда, албатта, жазосини олади. Иншооллоҳ.
beg'ubor sevgining umri uzoq bo'lsin, anavi maxluqlarga insof ato etsin
                      
Динимиз поклик истайди. Бу каби иллатни эса қоралайди. Биз бу кабилар бўйнига дор, кўксига ханжар, умрига зоминлик тилай олмасмиз (қила олмасмиз), бироқ қўл қовуштирсам, суягим зирқираяпти. Уларни қайтариш, инсон эканлигига ишонтириш, ўзлигини англатиш лозим. Зеро, Юртбошимиз айтганларидек:

“Фуқароларимиз тафаккурида... олий туйғуларни тарбиялаш, инсонга инсонлигини англатиш – бизнинг мафкура ва маънавият соҳасидаги ишларимизнинг асосий мазмунига айланиши керак”.

Комментариев нет:

Отправить комментарий