среда, 22 июля 2015 г.

ТУРЛИ ДАВРЛАРНИНГ ЯГОНА ЗАРУРАТИ






 Вақт барчаси учун ягона мукофот ва ягона жазо бўлиши мумкин. Вақтнинг унут этиши ва ёки хотирада тиклаши ҳам айни ҳақиқат. Вақтнинг қудрати хусусида гаплашмайлик, келинг...

Бир ўринда эшитгандим: “эски ва ёмон раҳбар кетиб, янги ва яхши раҳбар келди”. Бу ҳам сиз-у бизга таниш ҳолат. Ишдан кетган раҳбарнинг дарҳол кир қилмиши ҳамманинг эътиборини тортади. Кетгач, яхши амаллари эсланмайди гоҳи. Фақатгина расмият юзасидан “Хотира ва қадрлаш” кунида ёд этилиши мумкин. Келинг, бу ҳақда ҳам гаплашмайлик.
Энг юқорида турган кишининг эзгу қарашларини ундан кейингилар қандай қабул қилади. Ҳар кимнинг ҳазм органи ҳар хил ишлайди, ахир. Бунда юқорининг ҳам, қуйининг ҳам бирдек айби бор, хатоси бор. Сизни бирликка чорлаб, хайрия ташаббуси билан чиққан раисга жавобан мажбурий хайрия жорий этган қуйи бўғин учун нега раис жавоб беради. Тушунча тор, бирлик етишмагач, нима дейиш мумкин. Бу ҳам оғриқли мавзу, гаплашмай қўя қолайлик.




Мен оммавий ахборот воситаларининг барча турларида ишлаш бахтига мушарраф бўлдим. Ёлғон мақтовлар айтган вақтим ҳам бўлган, рад этмайман. Бироқ, ҳеч бир ўринда виждонсизларча йўл тутмаганман. Холислик талаб этилади журналистдан. Мен эса ҳиссиётга берилувчанман. Мендан журналист чиқмаслиги шундан. Лекин, бу ҳам бошқа мавзу...
Биламан жонингизга тегиб кетдим. Нима ҳақда ёзишни билмаётган бўлсанг, ёзмагин дея таъна қила бошлагандирсиз, эҳтимол. Лекин, мен биламан айнан нима ҳақда ёзиш ниятим борлигини. Бу узундан узоқ адаштирувлар эса, менимча, зарур. Чунки сабриз одам бу мақоламни кейинроқ фикран муҳокама этмайди. Мана шулардан мақоламни аядим холос.
“Келажак овози”, “Фонд форум”, Гулнора Каримова... Бу сўзлар (сўзлар деганим учун маъзур тутасиз) икки-уч йил олдинги кундалик, энг кўп фойдаланиладиган сўзларнинг 1-2-3-ўринларини эгалларди. Қайга қараманг, “Фонд форумнинг тақдим этган лойиҳаси”, “Келажак овози ёшлар маркази фаоллиги”, “Гулнора Каримованинг ташаббуси” ва ҳоказоларга кўзингиз қадаларди. Баъзи бирингиз бу сўзларни кунига 10-15 марта такрорлардингиз, бевосита шу доира ичида бўлгансиз. Қарангки, бугун булар хотира. Шу сўзларни икки гапининг бирида ишлатадиганлар  бугун жим, ўзга овунч топиб олиб, ўзга “сўзлар”ни байроқ қилиб чопмоқда. Афсус.


Мен “Келажак овози” волонтёри бўлмаганман. Фонд форумга ҳам алоқам йўқ эди. Аммо, оддий ўзбек фарзанди сифатида менинг қизиқишларимни ҳам қамраб олган лойиҳаларни интиқиб кутардим. Мен энг бахтли ёш эдимки, орзуларимга қанот бўлган ушбу лойиҳалар (журналистикага доир ўқув-машғулотлар, медиа-тренинглар, семинарлар, ўқув оромгоҳлари) менга, мен каби юзлаб ёшларга имкон эди.




Афсуски, сўнгги воқеалар кўнгилларни хира қилади. Лекин, менинг ижтимоий тармоқлар, кенг аудиторияли сайтлар қорадан олиб қорага солган, турли гаплар билан обрўсизлантирган Гулнора Каримовадан чексиз миннатдорлигимга булар ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди.
“Девдас” фильмини кўрганмисиз?! Шунда Паро(вати)га боғдан мева ўғирлаш “айби” юкланганда, унинг онаси Девдасга ўз қўллари билан едириб қўйган ширинликлари олдида бу ҳеч нима эмаслигини айтади. Эсладингизми?! Мен ҳам бу мисол асносида айтмоқчиманки, қанчадан қанча зарар келтирган билмадим-у, аммо керак бўлса Гулнора Каримова 2-3...100 баробар фойда келтирган деб ҳисоблайман. Ўзбекистонни дунёга машҳур, ёшларни якдил этишда, уларнинг бор қизиқишларини қўллаб-қувватлашда асосий манбага айланиб бораётган эди.
Ҳозир мен биламан, юртимизда ўша лойиҳалардан минг бора яхшироқ ташкил этилаётган лойиҳалар ёшларни қамраб олмоқда. Яна биламанки, бу кундан кун юксалиб бораётган Ўзбекистон учун зарурат.

Ростини айтсам, Президентимиз (бахтимизга соғ-омон бўлсинлар) нинг ҳар айтган сўзи, биз ёшлар учун яратган имкониятининг исботини Гулнора Каримованинг лойиҳаларида яққол кўрардим. Менингча, бу кўз қарашлардан тушуниш сингари туюларди. Кўз қарашлардан...
Юртбошимиздек юрт учун ёниб яшайдиган, Гулнора Каримовадек фидойи (агар шу сўзни ишлатишимга қарши бўлмасангиз, қарши бўлсангиз-да бу менинг фикрим) инсонлар нафасдек зарурат. Сув ва ҳаво сингари ЗАРУРАТ.


Комментариев нет:

Отправить комментарий