понедельник, 27 июля 2015 г.

ОМОНАТГА ХИЁНАТ

Саккизинчи синф қиз ўзини ўлдирди. Одамлар у деди, бу деди. Кимдир шу ёшида “йигити” уйланиб кетганлигига чидолмаганлигини таъкидлади. Яна кимдир онаси билан жанжал қилганлиги тахминини олдинга сурди. Кимдир эса уни ҳомиладорга чиқарди (?).
                               
14-15 йиллик умр шундайин эл оғзига элак тутилмаганидан “даҳшатли” фактларга йўғрилди. Нима учун ўз жонига қасд қилгани хусусда эса ҳеч ким аниқ билмайди. Унинг сўнгги туни, ўша ҳаёт билан видолашиш фурсатида нималарни ҳис қилгани ҳам ноаниқ. Ноаниқ, бари қоронғу.
* * *
365 кун, яъни бир йилда қарийб бир миллион инсон ўз жонига қасд қилади. Ҳар 40 сонияда дунёнинг қайсидир бурчида кимдир “омонат”га хиёнат қилади. Қозоғистон якунлаб берадиган дунёдаги энг кўз суиъқасдлар қайд этиладиган мамлакатлар ўнлигида Гайана етакчидир. Бу ердаги суиъқасд учун кераки дориларни топиш мушкулоти йўқлиги қора рўйхатнинг энг юқори поғонасини эгаллаш имконини берган бўлса... КХДР ва Жанубий Корея кейинги ўринларни бўлиб олишади. Баъзи статиқтик маълумотларга кўра Ўзбекистон бундай рўйхатда 74, бошқа бирида эса 85 – ўринни эгаллайди. Нима бўлганда ҳам инсон саломатлиги 50 % турмуш тарзига боғлиқ дейишгани ҳолатда кимнингдир ҳаётига нуқта қўйиши ачинарли ва тушунарсиз ҳолдек туюлади. Нима дедингиз?!
Бошингиздан ўтмаган бўлса, буни тушуниш қийин. Мен эса буни бошдан кечирганман. Кимдир айтадики, ичингда нимадир васваса қилаётгандай туюлади, айтаверади-такрорлайверади деб... Йўқ, бу ҳеч қандай англаб ва англатиб бўлмас бўлмас ҳолат. Ўзингизни билиб турасиз, нима учун бу йўлни танлаганингиз, сабаб ва оқибатини ҳам биласиз. Муқаддас динимиз рад этган амал-у бу қилганингиз ҳеч нарсага арзимаслигини ҳам тушуниб турасиз. Лекин... Жонингиз бўғзингизда туради. Жуда катта синов, кимнингдир муҳаббатини ҳис этиш ёхуд ўз нафратимизни намоён этиш имконияти. Ўзингиз билан сўнгги ҳисоб-китоб ва Сизни енгаётган тақдирга нисбатан аччиқ сўз: “Бошқа мени қийнай олмайсан!!!”
Бу ишонч сизга куч беради. Шундай кучки, иродани синдира олади. Афсуски, Сизни қутқариб қолишлари мумкин. Бу сўнгига етмаслиги мумкин. Ўйлаб кўриш имкони пайдо бўлди – ўйлаб кўрасиз, англай бошлайсиз, тушунасиз...
Стресслар сабабчи бўлган бундай “енгиллик” ахмоқона туюла бошлайди. Тўққиз ой қорнида кўтарган онангиз, йиллар давомида ҳалол луқма ташиб қадди эгилиб бораётган отангиз бунга чидай олмаслигини тушунасиз.
Инсоннинг ўз жонига қасд қилиши осон. Баъзи давлатларда эвтаназияга рухсат ҳам берилган. Бу суиқасд деганлари нафақат ўзини осиш, машина остига ўзини отиш, сувда чўктириш, ёндириб юбориш, кўксига тиғ санчиш... балки чекиш, ичкиликка берилиш, саёқ юриш (гиёҳвандлик, енгил аёлларга ишқибозлик), менимча, суиқасд. Аввало, маънавиятга, қалб поклигига, сўнгра эса соғлиги ва ҳаётига ҳам суиқасд.
Бу оғирроқ, менимча. Чунки, секин-асталик билан омонатга хиёнат қилиб яшашни бошқача изоқлаб бўлмайди. Сиз ҳам ўйлаб кўринг-чи ўз жонига суиқасд қилишми бу ва ё?!













Комментариев нет:

Отправить комментарий