среда, 29 июля 2015 г.

АЙБНИ КИМ БЎЙНИГА ОЛГАН МАЪҚУЛ?!


Суратларда муҳрланган ахлатхонанинг икки ёни икки улкан партия вакиллари офиси билан чегарадош.
Бирида депутат, иккинчисида эса сенатор ўтирадилар. Уларнинг иши кўп, биламиз, ахлатхонани эпақага келтиришдан ўзга юмуши йўқми?! Дарров уларни ёмон отлиқ қилишга ўтдингизми, деб менга ҳам таъна тошларини улоқтира бошламанг. Мен фақатгина шу ердаги маҳалла аҳлига мурожаат қилмоқчиман, холос. Чунки, бу икки партия вакилининг эшиги сониясига тақиллашини ҳисобга олсак, маҳалла хусусдаги фикрлар жуда ёмон бўлиши айнан “шовла кетса, кетсин, обрў кетмасин” деган халқ учун энг обрўсиз иш. Эшигингиз оғзига қадар ахлат уюми кенгайиб кетса-да ҳеч не содир бўлмагандай юраверасиз, энди шунчаки иши кўп депутат ва сенатордан эътибор кутиш ҳам уят-да!!! Нима дедингиз?! Шаҳар ободонлаштириш хизмати ҳам телефон тармоғидан қарзи борга ўхшайди, ишламайди. Машиналар сони камдир ёхуд ишчи кучи. Нима бўлганда ҳам улар бу ерга йилда 4 марта келса ҳам хурсанд бўлаверинг. Ҳамма гап ўзингизда, оёғингиз ифлос бўлишидан қўрқиб, ахлат майдонини кенгайтириб борар экансиз, касалликлар тарқаши билан бирга уйингизга қадар етиб боради бу ахлат карвони. Энди оми деган номдан қутулган халқ сифатида каллани ишлатинг, ўз уйингни ўзинг асра, обод сақла, ахир беш дақиқалик эътибор кифоя. Мутасаддиларнинг эса тепса тебранмаслигини биламиз, биз ҳам уларга ўхшаб қолмайлик!



Добавьте подпись











БУ БИНОДА СЕНАТОР ОФИСИ БОРРРР!!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий