воскресенье, 19 июля 2015 г.

«СУРХОН»СИЗ СУРХОНДАРЁ


                                 
Миллионлар ўйини доимо иштиёқмандларига кучли таъсир кўрсатган. Ғалаба ё мағлубият. Жамоавий бирдамлик ва ўйин тактикаси, албатта, ўзига хос услубда ҳаракатланиш футбол клубларининг, ўйинчи-ю мураббийнинг имкониятларини намоён қилади.

Футбол ўйинларини телевизор орқали томоша қилиш қанчалар мароқли бўлса, стадионда тўғридан-тўғри кузатиш ҳам шунчалик ҳаяжонли бўлади. Айниқса, сиз фанатлик қилаётган жамоангиз дуранг ҳисобда ўйнаётган бўлса, худди ўзингиз севимли клубингиз ўн иккинчи аъзоси бўлиб, “ҳужумга киришиб кетасиз”, асабийлашасиз ва албатта ҳоказолар. Ўз майдонида кўнглингиз шодон этиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган жамоани меҳмонда ҳам қўллаб-қувватлаш учун имкон қидира бошлайсиз. ўзингиз Андижонда яшасангиз ҳам олис Нукусда бўлаётган учрашувга боришга ҳаракат қилишингиз табиий ҳол бўлади-қолади. Кетма-кет мағлубиятга учрайверса эса, анча жиззаки, асабий бўлиб қоласиз (худди тошойна муаммоси сингари).
Спортнинг айнан шу тури билан шуғулланиш учун мамлакатимизда барча имкониятлар, шароитлар яратилган. Термиз шаҳри мисолида олсак, иккита катта стадион фаолият юритмоқда, кичик сунъий тўшамали футбол майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилган. Яшил майдонда тўп сураётганларнинг тўпни моҳирона бошқарувчилари ҳам, ҳавасмандлари ҳам бор. Бироқ, вилоятда олий лигада иштирок этувчи футбол жамоаси йўқ, холос.
Мақолани ёзишдан олдин “Сурхон” клуби ҳақида маълумот излаб, спорт билан боғлиқ сайтларга кирдим. Афсуски, баъзи сайтларда мени “К сожалению, в нашей базе данных нет записей этой команды” деган илова қарши олди. “Сурхон”нинг фанатлари ҳақидаги интернет кўрсатмаси бўйича сайтга кирар эканман, битта ҳам фанати йўғлигининг гувоҳи бўлдим. Афсус...
бизникиларга "ҚИП-ҚИЗИЛ" идан берилган...
Бошқа вилоятларда туманлар миқёсида ҳам ташкил этилган жамоалар борлиги, фаолият юритиш асносида аллақачон шаклланиб бўлгани ҳам сир эмас. Яна сир эмаски, олий лига биринчилигини бир хил жамоалар бўлиб олмоқда. Чунки уларга эътибор кучли. Юқори ўринларга даъвогар бўла олмаса-да, ҳаракатини давом эттираётган жамоаларни кузата туриб, бутун бошли Сурхондарё вилоятида ҳануз олий лигада иштирок этувчи жамоа йўғлигидан ҳам ҳайрат, ҳам афсус билан ўйга ботасиз, нега деган саволларга кўмиласиз (Польшадаги Нецеча қишлоғининг “Термалица – Брук Бет КС” жамоаси Олий лигада тўп сурмоқда. Бунисига нима дейсиз?! Қишлоқ жамоаси!!! Билсангиз бу қишлоқда бор-йўғи 750 нафар аҳоли истиқомат қилади, холос).
бунақаси "СУРХОН" учун туш бўлмасайди?!
                                     
“Сурхон” клуби тарихига назар ташласак, у олий лигада 12 мавсум мобайнида тўп сурган бўлиб, 374 та учрашув ўтказган. 109 та ғалаба, 66 та дуранг, 199 та мағлубият ва ўн йилдан буён олий лигани “елкасининг чуқури кўрмоқда”. Унинг тарихидаги антиёрқин йил — 1992 йил. Нега антиёрқин деганимнинг боиси эса қуйидаги рақамларда ўз изоҳини англатади. “Энг кам ютуққа эришган жамоа”—“Сурхон” (буткул ютуқ насиб қилмаган. Бу рекорд ҳануз янгилангани йўқ), муроса борасида ҳам улар ўн икки марта бир мавсумда дуранг қайд этиб рекорд ўрнатган. Энг кам гол уриш борасида ҳам етакчиликни қўлдан бермаган жамоа —“Сурхон” (15 та гол).  “Суғдиёна”—“Сурхон” ўйини ҳам олий лига тарихидаги рекордга сабаб бўлади: 10:0 Дарвозани қўриқловчи бўлганмикан, деган савол ўйлантириб қўяди, бу рекордни эшитгач. Бу антиёрқин йилдан сўнг, бир йил танаффусда қолган “Сурхон”чилар 1994 йил олий лигага қайтади. Бу йил ҳам улар учун эсда қоларли мавсум бўлади. Марказий ўйингоҳда “Пахтакор” устидан ғалаба қозониб мухлисларини хурсанд этади (Қанийди доимо муваффақияти шундайин давомий бўлса).  Бироқ, уларнинг олий лигадаги энг юқори ўрни 9-ўринни ташкил этган, холос.
майдонларимиз бўш қолгани йўқ, концертлар бўладиии!!!
                             
Бир замонлар “боридан йўғи яхши” дейдиганимиз “Сурхон”сиз ҳам умримиз ўтар, ўтмоқда ҳам. Бироқ, иқтидорли болаларнинг келажаги-чи?! Ўзга вилоятлардан нажот излайдими улар?! Ўзларида футбол клуби бўлмагач, қандай қилиб ўз иқтидорини намойиш этади. Ахир, воҳалик истеъдодлиларга бошқа вилоятларнинг кўзи учиб тургани йўқ. Ўзларида, клуб қошида тайёрлов мактаблари ташкил этилган, ахир. Фақатгина, Сурхондарё ҳар томонлама ортда қолаётган футбол билан юксак имкониятлардан фойдалана олмаётгани ачинарли, холос.
Эҳтимол, шундан ўзга ғамимиз йўқми, дерсиз. Сиз ҳақсиз... Ғамларимиз, ўзимизча, беҳисоб. ўша ғамларни бартараф этмоққа бор эътиборингизни қаратар экансиз, футболни буткул унутинг. Сунъий қопламали майдонларни-ю, телеэкран қаршисида ҳаяжонингиз жиловлай олмасдан ўтирган дамларингизни ҳам. Оммавий ахборот воситаларидан ҳам узоқроқ бўлинг, фарзандларингиз келажаги қизиқ бўлмаса... Сиз учун бу ҳолат умуман қизиқарсиз, ахир.
далалар бор, подалар қайнар, футболчилар (тў)қайда ўйнар
                                                 
Аллақачон воҳа футбол ишқибозларининг суяги кичик майдончалардаги ўйинлар, ”Спорт” телеканали намойишлари, футболга, спортга тааллуқли рўзномалар мутолаасида қотиб улгурди. Демак, яқин кунларда вилоятда бирор-бир клуб фаолияти мукаммал изга тушмаскан, ўн йиллик олий лигадан олис ўтган вақтнинг таъсири янада кучлироқ сезила бошлайди. Сурхон футболи унутилиб кетади, аниқ.










Комментариев нет:

Отправить комментарий