понедельник, 27 июля 2015 г.

"ЗАҲАР"ЛИ ОВДА




Журналистлар учун очиқ мулоқот. Жамоатчилик назоратини ошириш. Доимгидек маъруза, одам тўлмаган зал, масъулиятсиз инсон (тирриқи бузоқ), олқишловчи, тез тугашини кутадиганлар жамоаси ва заҳар.
Вилоятда кадр йўқми қадр йўқ; иложсиз, маблағи, вақти йўқ раис ва раҳбарлар; редколлегияга қарши чиққан журналист ва бир замонлар бир фельетонга бир мотоцикл пули берилганлиги, ҳозир эса “убитка” эканлиги – бугунги вилоят журналистикасининг аҳволи.
Вилоят мисолида олинган маърузалар тамом бўлмоқда ҳамки, ҳеч ким савол бермайди. Чунки ҳамма тугашини истаяпти. Ташкилотчилар ҳисоботга тиркашса, йиғилганлар тезроқ ошқозоннинг талабини адо этса. Шунда менинг қувлигим, заҳарлигим тутади. Савол бериб, жавоб кутиб вақт чўзгим, диққинафасларни янада бўғиб, бенафас қолдириб ўлдиргим келади-да!


Биринчи маърузачига саволларим:
1.     Умуман танқидий-таҳлилий материал эълон қилмайдиган газеталар ҳам борми?
2.     Сон эмас сифат муҳим бўлган замонда ушбу материаллар сифати талаб даражасидами?
Нафиса опа (маърузани бевосита тайёрлаганлари учун ўзлари масъулиятни қўлга олдилар-да жавоб бердилар. Мен эса жуда хурсанд. Чунки улар мутахассис. Қоқилмай, тутилмай, дангал жавоб беради. Муттаҳамлиги йўқ-да) умуман бундай материал эълон қилмаганлар борлигини, сифатга келсак, деярли ҳеч бири жавоб бермаслигини, шартли равишда олинишини таъкидладиларки, менимча, вилоятдаги ягона журнлистикамиз келажагига ичи куядиган одам шу киши бўлса керак деган ўйга бордим. Мана даҳшатлиси?!


Иккинчи маърузачи ҳам саволларимдан бебаҳра қолмадилар:
1.     Жамоатчилик назоратини ривожлантириш самарадорлигини ошириш борасида айнан сиз раҳбарлик қилаётган Журналистлар ижодий уюшмасининг Вилоят бўлими нима ишлар қилмоқда?
2.     Нега вилоятда журналистикани ривожлантиришга ва журналист кадрларни рағбатлантириш учун танловлар ташкил этмайсизлар?
3.     Маърузачи сифатида таъкид этганингиз битта газетадан бошқа газеталардаги ҳолатларни ҳам айтганингизда жуда яхши бўларди-да?! Бошқа газеталар хусусда нима дейсиз?
Жавоблар алмойи-жалмойи. Имконият йўқ... Иложсиз... Бўляпти... Бор, лекин... Аслида... Бизда ёниб турадиган кадрлар йўқ (мана буниси даҳшат)!!!




Учинчи маърузачи эса анча ижодидан иқтибослар, муваффақиятли одимлари хусусда гапирганда, халқ бизни яхши кўриши керак деб ваъз ўқигандилар – менда ҳам антификр тезкор:
“Бизни халқ севиши шарт эмас. Биз қўшиқчи ё артист эмасмиз?! Биз уларни онгини шакллантиришимиз керак. Бизни яхшиям кўрмасин, ҳурмат ҳам қилмасин. Бизни булар билан эмас, вазифамиз, касбимиз билан ишимиз бўлсин”
Бошланди ғудур-ғудур. Ҳеч ким очиқча гапирмайди. Ҳамма беҳузур. Танқидий-таҳлилий материални тайёрлагач, унга бериладиган қаламҳақи шунчалар муҳим эканки, қопламаслиги очиқ-ойдин тан олинди. Бу эса журналистика саноатга айланиб улгурганидан далолат. Жанрлар камбағаллашуви юзага келмоқда эмиш. Ким айбдор... савол қайдаю обуна масаласи тилга олинди. Сизнинг саҳифа-саҳифа мақтовларингиздан безигач, ҳеч ким обуна бўлмайди-да! Мен ҳам қизишгандан қизишардим:
“Ҳозир ҳаммангиз газетангизга етиб оласиз-да, тадбирни ёрита бошлайсиз. Даҳшат бўлди, зўр-зўр фикрлар айтилди деб. Ҳеч бирингиз айтмайсизки, орқада битта ёши ўтган “фахрий” йигирма дақиқача телефонда гаплашиб, маърузачига ҳам, тингловчига ҳам халал берди деб. Ўзини ўзи ҳурмат қилмайдиган журналистлар бўлгандан кейин қандай ривожлансин...”
Ҳамма жойидан қўзғалди. Аслида тўртинчи, сўнгги маърузачига ҳам ўқларим бор эди.
1.     Қачон шаблонларингиздан қутуласиз? Доимийлик, янгилик йўқми (ҳозиргина таъкидлаб ўтдингиз, бизда барча шароит бор деб)?
2.     Илтимос, студиядан чиқинг, халқ ичига киринг. Танқидий муаммо ҳам студияда, кўнгилочар ҳам студияда, бало ҳам студияда, бадтар ҳам (ўнлаб машиналар хизматда экан-ку ахир).
3.     Анави, кўчманчи дарахтлар кадри-ю, дала айланиб юрган ижодкорларни йиғиштиринг. Ижодкорлар чўпон эмас ва ёки боғбон. Улар табиат шайдоси, лекин довдир эмас. Яқин йўл туриб, кўрсатув оператори кўрсатган йўлдан юраётган қаҳрамонлар эскирди. Эркинлик беринг, гапигача ёзиб беришни йиғиштиринг?
4.     Архив тв га айланиб улгурдингиз. “Олтин қалам” ни олган “опой”га илтимос ишлатган сўзларини кейинги кўрсатувда такрорламаслигини эслатувчи ён дафтарча совға қилинглар....яна бир нечта чак-чак томган заҳар томчиларидан бор эди. 
Улар тезроқ тугатишга келишиб олишди. Мен ҳам шошаётганлигим сабаб, аслида у ерга бориш режамда йўқ эди. Бизда шундай, сония қолганда йиғилишларга боришингизни биласиз-да. Боргандим. Энди аниқ чақиришмайди ва мен жудаям мамнун бўламан... ХУДОГА ШУКУР!!!





Комментариев нет:

Отправить комментарий