понедельник, 20 июля 2015 г.

РЕКОРД ЯНГИЛАНАДИ...МИ?!

31201 нафар абитуриент Термиз давлат университетида таҳсилни давом эттиришни ният қилган.
                                       
Бу статистик маълумот 19 июль санаси ҳисобига тўғри келмоқда. Ўтган йили энг кўп ҳужжат қабул қилган ўқув юрти номини ўзида сақлаб қолган университет бу йил ҳам рекордни янгилайди, деб умид қиляпмиз... Шуни таъкид этмоқлик жоизки, мазкур олий ўқув юртига нафақат Сурхон воҳаси фарзандлари, балки қўшни Қашқадарё вилоятидан ҳам, ҳаттоки олис Хоразмдан ҳам, водий томонлардан ҳам абитуриентлар ҳужжатларини қўлтиқлаб келибдилар. Бунга сабаб эса оддий - вилоятда ягона бўлишига қарамай университетда кириш бали паст бўлади!!! Бу эса абитуриентлар, айнан билимига ишонқирамаётганлар учун яхши танлов! Уларнинг барчасига  ОМАД тилаймиз!

1 комментарий: