четверг, 13 августа 2015 г.

БИЗНИНГ МАША БОШҚАЧА

Қош-кўзи чиройли қизлар навқирон диёримизда жуда кўп, ақл-у ҳуши, одоби билан барчанинг эътиборида бўлган нозик хилқат вакилалари ҳам кам эмас. Қадамларин остига жонларини поёндоз қилган йигитларни адойи тамом қилар қизлар хусусда гапирган сари гапим адашиб, эътироф борасида ожизлигимни ҳис эта бошлайман.

Ҳар томонлама фаол, қизиққон, раҳмдиллик баробарида қаттиққўл, кечиримлилик асносида жаҳлдор, боладек беғубор, катталардек фикран етук қизни танийман. Уни кузата туриб ҳайратда ёқа ушлайсиз, чунки у ҳақдаги фикрингиз кунлар мобайнида эмас, сония-сайин ўзгариб туради.
Мўйқалам тутган қўллари унга икки йиллик ранглар билан ошноликни туҳфа этган бўлса, тўрт йил давомида рақс сирларини ҳам ўрганган. Қолаверса, қаҳрамонимиз архитектура, интернет дизайни, дизайнерлик борасида ҳам ўз қобилиятини намоён эта олган.  
Ҳозирги кунда элита пардалари, аёллар либослари тикиб, бўш вақтини ҳам унумли ўтказаётган бу қизни қалами кундан кун ўткирлашиб боряптики, нафақат Сурхондарё вилоятида, балки республика ОАВ да уни танишиб, тан олишиб улгуришган. Аслида, у журналистикага кеча кириб келган эмас, Мастура ҲАМРОЕВА таниқли интернет блогери ҳамдир.
Кўзлари чақнаб турадиган бу қиз газли ичимликлар, помидорга нисбатан “жанг эълон қилган”, аслида, булар унинг соғлиги учун бироз хавфли (эҳтимол кўп ҳам)дир, бироқ у бош тортмайди. Эълон қилинган жанг кўп ҳолларда унут ҳам бўлиб қолади. Пахтадан эса аллергияси бор, уни пахта далаларига яқин йўлатмасликни маслаҳат берамиз.  
Айиқполвон ва қизалоқ (Маша и Медвед), Алёша Попович, Мадагаскар мултьфильмлари нақадар ажойиб-а, мароқ билан томоша қилиб, кўнгилли ҳордиқ чиқариш мумкин... Мавзудан адашганим йўқ, бу фикримга Мастура ҳам тўлиқ қўшилади, чунки унинг севимли мултиклари айнан шулар. Энг қизиғи эса, у Алексни эмас Мелманни яхши кўради. Қойилмисиз?! Айтмабмидим, у бошқача, деб!!!

СЕНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАГАННИ, СЕН ҲАМ ҲУРМАТ ҚИЛМА, дейди Мастура. Барча либосларини ўзи тикишни хуш кўради ва яна ўша либослар унга жуда ҳам ярашади. Демакки, у дизайнерликни ҳам, тикувчиликни ҳам қойиллатади. Меҳнатдан бош тортмайдиган бизнинг Маша “Меҳнат қилиш керак” дейди. Меҳнатнинг заҳматини тотгани боисми, у жўгилар (лўлилар) ни ёқтирмайди. Биз тенги, биздан соғломроқ бўлса ҳам ишлашмайди дея қоралаб ҳам қўяди. Агар имкониятлардан фойдаланмай, бекорчи бўлиб юрган бўлсангиз, Машага кўринманг. Аниқ, оёқ-қўлингизни уриб синдиради.

Машамиз учун айиқполвон эмас эшак бўлса ҳам етади. У ҳайвонларни негадир ёмон кўради. Бошқа қизлардан фарқли, у ҳаётга реал қарагани учунми, эшак минишни орзу қилади. Қизиғ-а?! У билан гаплашсангиз, бундан-да қизиқ маълумотларни эшитасиз...
У юқорида айтганларимни тўла-тўкис, ҳеч камчиликсиз удда этади, эплайди. Шулар қаторида эркалик, кенжалик, ишчанлик ва оилада эса кулгуларга сабаб бўлишни ҳам унутиб қўймайди. У оиласини севади, акаларига меҳри баланд, ота-онасига бўлган севгиси ҳам беҳад, ўлчовсиз... Уйда меҳр топган инсонгина уйига талпинади, ишда қадр топган инсон эса ишга... Мен уни ҳар икки борада ҳам бахтли ҳисоблайман. Бахтиёр Маша, айтиш ўринлики, меҳнатлари ортидан жуда кўп танловлар ғолиби. 
Биламанки, унинг душманлари кўп, чунки у керакли инсон, омадли инсон ва яна ўз кучи билан юқори чўққиларни кўзламай туриб забт этаётган инсон... Унинг йўлига ғов бўлмоқчилар учрашига ишонаман, уни қўллаб-қувватламасликлари мумкин. Эҳтимол, бир кунда етиш мумкин бўлган йўлга у бир ойда етар, лекин албатта у уддалайди. Уни Худойимнинг ўзи қўллайди.




Комментариев нет:

Отправить комментарий