понедельник, 3 августа 2015 г.

Менинг дўстим

 4 августа 2014, 15:05
                Вақт беҳисоб сирларни бекитгани бирла саноқсиз асрорларга ойдинлик киритди. Шошқалоқ шамолдан улги олган сониялар, бизга ҳисоб бермай, сездириб ё сездирмай ўтаётир...
Қовурғаларим панасидан ўз кўксига сиғмаётган юрагимга сония сайин бир инсон яқин бўлиб бораётир, қадрли бўлиб бораётир. Кўзим ёшга қонганда ҳам, қувончим борлиғим асир олганда ҳам ёнимда бўлаётган, суянчим ва таянчимга айланиб бораётган ДЎСТИМ!!! Унинг болаларча ҳазиллари, жиддий муаммоларга боис инжиқлиги, қизғанчиқлиги, яхшилигию ёмонлиги, дўстлиги ва ҳаттоки “душман”лигигада кўникиб улгурдим. Дўстлик туйғусини шу бебош сабаб англадим. Мен озор чекканида унданда ортиқроқ оғриқ туйишимни, қувонганида чексиз шодлик топишимни, менга қувлик қилганда кўнглимга олиб, тезда унутишимни ҳам тушуниб етдим. У менинг танқидчим, биринчи тингловчим, маслаҳатгўйим, яқиним… Мен ҳам (лекин, у ижодини ўқиб беришни ёқтирмайди, яширинча ўғирлаб ўқийман, баъзида бекитиқча ўқиб қўяман). Уни 2011 йилда илк бора учратдим, бугун эса орадан қисқа вақт ўтиб у менинг энг яқин дўстим, қадрдонимга айланди. Мен ҳам (эҳтимол).
ТОШТЕМИРБЕК ШОМУРОДОВ!
           Оилада ўзини “хушқадам” ҳисобловчи, севги борасида кўнгли “асал”ларга илҳақ йигит. Жон койитишни, жон оғритишни истамайди, ўқишни, уқишни жини суймайди. Уйқучи, меҳнаткаш йигит, пул совуриш жону дили… Ўз истеъдоди ва иқтидори билан анча мунча мақтовларга, хасадларга сазовор бўлган. Унинг “ерчизиш” қобилиятига раҳбарият ходимлари тасаннолар ўқишган.
ТОШТЕМИР ШОМУРАТОВ!
          Менинг қадрдоним, ягона дўстим!!! Таваллуд кунинг, 20 ёшинг муборак бўлсин!!! Бу ёшларнинг анчагинасини кўргин ва кексайган чоғингда ҳам сенга суяна олай, ИЛОЙИМ!!!

(FIKR.UZdan)
·          





hecham senga o'xshamaydi

Комментариев нет:

Отправить комментарий