вторник, 4 августа 2015 г.

ОНА

                                             
Бахтим бору гўё ундан йироқман,
Ғам йўқ менда, аммо дардга ўртоқман,
Ўзимга берилган мангу сўроқман,
Жавоби сиз учун тайинми, она,
Жафоси шунчалар қийинми, она!


Ҳаёт устоз ҳар кун бермоқда сабоқ,
Камалакдан топдим қора ила оқ,
Номаълум манзилим элтиши қаёқ,
Самимият асли майинми, она,

Кўнгил деганлари ўйинми, она!


1 комментарий: