четверг, 13 августа 2015 г.

БУРЖИНГИЗ САВРМИ?!


Ҳар бир бурж вакиллари ўз характерига эга. Буни қаранг-ки, ҳар бир бурж вакилини ўзи билмаган ҳолда, ўз қоидаси бўлар экан. Яъни, улар ўзлари сезмаган ҳолда ўз характеридан келиб чиқиб, ўзларига қоидалар яратиб оладилар. Қуйида барча бурж вакилларини шундай, ёзилмаган ва ўзлари сезмаган ҳолда яратган қоидалари билан танишасиз. Балки, бу қоидалар ўзингизда ҳам борлигини сиз сезмагандирсиз.



 САВР (21.04. –21.05)

1. Буюм сотиб олиш учун пулни аямайман, 
лекин сайр учун қизғанаман!
2. Менга бировни нарсаси керак эмас, 

меникига ҳам тегишмасин!
3. Оч қорним, тинч қулоғим!
4. Биров сенга тегмаса, сен ҳам унга тегма!
5. Чиройли қуёш ботишини кўргандан кўра,

 чиройли диванда ўтирган яхши!
6. Овқат танлаш, бу жиддий масала!
7. Яхши қўзи, икки онани сутини ичади!

8. Иккинчи бўлиб юрсанг, кучингни тежайсан!
9. Бир марта фойдаланадиган буюмларга 

тоқат қила олмайман!
10. Дегустатор, таъм билувчилик менинг ҳақиқий унвоним!


Комментариев нет:

Отправить комментарий