среда, 12 августа 2015 г.

БУРЖИНГИЗ ҲАМАЛМИ?!


Ҳар бир бурж вакиллари ўз характерига эга. Буни қаранг-ки, ҳар бир бурж вакилини ўзи билмаган ҳолда, ўз қоидаси бўлар экан. Яъни, улар ўзлари сезмаган ҳолда ўз характеридан келиб чиқиб, ўзларига қоидалар яратиб оладилар. Қуйида барча бурж вакилларини шундай, ёзилмаган ва ўзлари сезмаган ҳолда яратган қоидалари билан танишасиз. Балки, бу қоидалар ўзингизда ҳам борлигини сиз сезмагандирсиз.


ҲАМАЛ БУРЖИ (21.03 – 20.04)
1. Мен билан баҳслашмаган маъқул!
2. Аввал бирор ишни қилиб, оқибатини кейин ўйлайман!
3. Бошқалар тормозни босганда, мен газни босаман!
4. Мен доим ёшлигимча қоламан!
5. Мен қилган ишни бемалол қилавер, 

барибир меникичалик яхши чиқмайди!
6. Энг қийини, бу ёнингдаги суҳбатдошингни сўзларини охиригача тинглаш!
7. Қайсарлик, бу чегара эмас!
8. Вазиятни осонликча бошқариш мумкин, 

лекин ўз ҳиссиётларингни бошқариш қийинроқ!
9. Битта ҳамал яхши, иккита ҳамал жуда кўп!
10. Биринчи бўлиб ҳужум қилмайман. 

Лекин, менга ҳужум қилишса жим қараб ўтирмайман!



Комментариев нет:

Отправить комментарий