вторник, 1 сентября 2015 г.

БУРЖИНГИЗ ҲУТМИ?!


Ҳар бир бурж вакиллари ўз характерига эга. Буни қаранг-ки, ҳар бир бурж вакилини ўзи билмаган ҳолда, ўз қоидаси бўлар экан. Яъни, улар ўзлари сезмаган ҳолда ўз характеридан келиб чиқиб, ўзларига қоидалар яратиб оладилар. Қуйида барча бурж вакилларини шундай, ёзилмаган ва ўзлари сезмаган ҳолда яратган қоидалари билан танишасиз. Балки, бу қоидалар ўзингизда ҳам борлигини сиз сезмагандирсиз.





ҲУТ (20.02 – 20.03)
1. Ҳамдардлик билдириш, 
ёрдам беришдан кўра муҳимроқ.

2. Ҳар хил фойдали ичимликлар, 

айниқса сут жону дилим.

3. Тартиб қоидани зерикарли 

одамлар ўйлаб топишган.

4. Бугунги ишни эртага қўйма. 

Шунда индинга иш камроқ бўлиши мумкин.

5. Мен ваъда бермай бажаришим мумкин.


6. Шошиб иш қилиш, худди овқатни 

чайнамай ютиш билан тенг.

7. Ҳаммани тушунишим мумкин, 

фақат ўзимни эмас.

8. Арча шамолга қарши тура олади, 


бақувват қайин эса қулаб тушиши мумкин.

9. Ҳамма мени доим бандлигимни билади, 

лекин нима билан бандлигимни ҳеч ким билмайди.

10. Менга хўжайинлик қилишга уринманг, 

бўлмаса балиқ каби сирғалиб чиқиб, сузиб кетаман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий