вторник, 1 сентября 2015 г.

БУРЖИНГИЗ ДАЛВМИ?!

Ҳар бир бурж вакиллари ўз характерига эга. Буни қаранг-ки, ҳар бир бурж вакилини ўзи билмаган ҳолда, ўз қоидаси бўлар экан. Яъни, улар ўзлари сезмаган ҳолда ўз характеридан келиб чиқиб, ўзларига қоидалар яратиб оладилар. Қуйида барча бурж вакилларини шундай, ёзилмаган ва ўзлари сезмаган ҳолда яратган қоидалари билан танишасиз. Балки, бу қоидалар ўзингизда ҳам борлигини сиз сезмагандирсиз.


 ДАЛВ (21.01 – 19.02)
1. Бошқаларга ўхшаган бўлиш жуда зерикарли.
2. Агар сени мен кашф этган бўлсам, 


сен ҳам мен ҳоҳлагандек бўл.

3. Яхшилаб ўйлаб кўриш аҳмоқлик.
4. Келажак албатта ажойиб бўлиши керак.
5. Фаришта бўлиш қийин ва керак ҳам эмас.
6. Яхши ният қилиш, яхши ишдан яхши.
7. Янгилик яратиш учун, 

аввал эски урф-одатларни унутиш керак.
8. Севги? Ҳаётда ундан ҳам муҳим нарсалар бор.
9. Аввал дўстлар, кейин оила. 

Вақт қолса, албатта.
10. Мендан сахий ва 

мендан ғайратли инсон йўқ оламда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий